Андижонда дўконга ўт кетди
3-саҳифа
−
06 Январь 2025 5009 1 дақиқа
Кеча, 5 январь куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 22:57 да “Шаҳрихон” МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган маиший савдо дўконида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ФВБга хабар келиб тушган. Соат 23:00 да айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 23:45 да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида савдо дўконининг 300 м.кв майдонида шифт, том қисми ва маиший жиҳозлар ёниб зарарланган. Фуқаролар тан жароҳати олмаган. Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги овқат тайёрлаш масканида ёнғин чиққанди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль