Андижонда Cobalt темир йўл яқинидаги бетон тўсиққа урилди
Жамият
−
14:48 172 1 дақиқа
Бугун, 29 сентябрь куни Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, темир йўл кесишмаси яқинидаги бетон тўсиққа урилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси D-138 “Андижон–Хонобод” автомобиль йўлининг 5-километрида, Тўрачеки маҳалласи ҳудудида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2005 йилда туғилган А.Ж. Cobalt русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина темир йўл кесишмаси ҳудудидаги йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Ҳодиса оқибатида автомобиль техник шикастланган, фуқаролар тан жароҳати олмаган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон туманида тормози ишламай қолган ГАЗ-53 юк автомобили светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган 5 та автомобилга бориб урилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиStarship космик кемаси илк бор орбитага йўл олди
28 Сентябрь