Андижонда бозор растаси тадбиркорнинг устига қулаб тушди (видео) 

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кийим-кечак бозорида бозор растаси одамлар устига қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Хўжаобод туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, ушбу воқеа кеча, 21 декабрь куни соат 11:00 атрофида Хўжаобод тумани буюм бозори ҳудудида содир бўлган. Ушбу ҳолат тадбиркорнинг дўкон олдига қўлбола усулда қуриб олган растаси талабга жавоб бермагани, бундан ташқари савдо растасининг юқори қисмига керагидан ортиқ оғир (қишки) кийимлар илингани оқибатида юзага келган.

Ҳодиса оқибатида юқоридаги камчиликларга йўл қўйган 1 нафар тадбиркор тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган ва зудлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатилган.

“Ҳозирда тан жарохати олган тадбиркорнинг аҳволи яхши. Бошқа жабрланувчилар аниқланмаган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда”, дейилади расмий муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг