Андижонда ака 2 яшар синглисини 50 минг сўмга нархлаб, кўчада боғлаб қўйди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ёш болани қўлидан боғлаб, унга “50 минг сўм” дея нарх белгилаб кетилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) Сурайё Раҳмонова билан боғланди. 

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, жорий йил 2 январь куни Андижон шаҳрида вақтинча яшовчи (1999 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) аёл Қ.Д. яшаш манзилига кетаётган вақтда 2 нафар кичик ёшдаги фарзандларини (2019 ва 2023 йилларда туғилган ўғил ва қиз) 9 ёшли катта ўғли С.А. га (2017 йилда туғилган ўғил бола) топшириб, қўлидаги гўдаги билан (2025 йилда туғилган) дўконга кетган ва бунинг ортидан болалар қисқа муддатга назоратсиз қолган. 

Укаларига қараб туриши керак бўлган аканинг айтишича, у онаси кетган вақтда кўчанинг автотранспорт қатнов қисмига чиқиб кетмаслиги учун синглисини қўлидан зинапоянинг темир дастагига ип билан боғлаб қўйган. 

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан аёл фарзандларини назоратсиз қолдирмаслик бўйича огоҳлантирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув доирасида аёлнинг фарзандларига нисбатан хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда. Раҳмонова бу борада қўшимча маълумот берилишини ҳам айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил июнь ойида Тошкент шаҳри Учтепа туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи 13 ёшли бола ҳам ҳазил тариқасида 3 ёшар укасини қулоқсизлиги учун онлайн платформага сотувга қўйиб, унинг нархини 150 минг сўм қилиб кўрсатган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг