Андижонда аҳолига юборилган тонналаб кўмир “туя қилинди”
3-саҳифа
−
31 Январь 2022
8013Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида аҳоли ва ижтимоий объектлар учун юборилган 67 тонна кўмир талон-торож қилинди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар қилди.
Жорий йилнинг 15 январь куни Андижон вилояти ИИБга ариза келиб тушган. Унда “О” исмли шахс Пахтаобод тумани аҳолиси учун келаётган кўмир маҳсулотларини Андижон-2 темир йўл бекати ишчи-ходимлари билан биргаликда келишиб, сотиб юбораётгани маълум қилинган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, “Тентаксой” темир йўл бекатига Пахтаобод тумани аҳоли ва ижтимоий соҳалари учун юборилган 67 тонна “Ангрен” кўмир маҳсулотлари “Андижон-2” темир йўл бекати ҳудудида турган вақтида, ушбу бекатда юк қабул қилиб топширувчи лавозимида ишловчи 1996 й.т. М.М. Пахтаобод тумани кўмир омбори мудири лавозимида ишловчи 1985 й.т. О.Н. билан ўзаро тил бириктириб, усти ярим очиқ вагонда бўлган 67 тонна “Ангрен” кўмир маҳсулотини сотиб юборгани аниқланган. Шунингдек, темир йўл ҳужжатларига кўмир маҳсулотлари “Тентаксой” темир йўл бекатига юборилгани ҳақида ёзувлар киритгани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси