Ижтимоий тармоқ: “Андижонда 5 ойлик келинчакни 5 эркак зўрлади”

3-саҳифа

image

Бугун, 16 май куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида 5 ойлик келинчак беш киши томонидан зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати расмий маълумот берди. 

Унга кўра, жорий йилнинг 13 май куни фуқаро О.О “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб,  шу куни соат 14:00 ларда Андижон тумани, “Қорақолпоқ” МФЙда жойлашган дала шийпонида фуқаролар С.А ва О.М. унга нисбатан зўрлик ишлатиб жинсий алоқада бўлишганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жойга Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими  раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган ва видеотасвирга олинган.

Терговга қадар текшириш ҳаракатларини тўлалигини таъминлаш мақсадида О.О.га тегишли бўлган қизил қора рангли аёллар кўйлаги ва бошқа кийимлари далилий ашё тариқасида ҳолислар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, судга оид биологик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон зўрлаш келин

Баҳолаганлар

5146

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг