Андижонда 4 та машина иштирокидаги аварияда одамлар жароҳатланди

Жамият

image
Ўзбекистонда бир йилда 2 мингдан ортиқ одам ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган (видео) north_east

Ўзбекистонда бир йилда 2 мингдан ортиқ одам ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган (видео)

Кеча, 21 февраль куни Андижон вилоятида тўртта машина иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, соат 22:10 атрофида вилоятнинг Андижон тумани “Минг ўрик” МФЙ ҳудудида “Асака-Андижон” йўналиши бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси оралиқ масофа сақламасдан ўзи билан бир йўналишда келаётган ва чорраҳадан ортга қайрилиб олмоқчи бўлган яна бир Nexia-3 автомашинасининг орқасидан бориб урилган.

Ушбу зарба оқибатида ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Labo ҳамда CWM G01 русумли автомашиналар билан тўқнашиб кетган. Хабарда ЙТҲ туфайли тан жароҳати олиб, шаҳар шифохонасига мурожаат қилганлар борлиги айтилган. Аммо уларнинг сони ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 февраль куни Фарғона вилоятида Nexia-3 поезд тагида қолиб кетганди. Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, поездни “илон изи” усулида айланиб ўтишга уринган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон йўл-транспорт ҳодисаси Nexia-3

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг