Андижонда 4,6 млрд сўмлик “свет” ўғирланди
3-саҳифа
−
09 Август 4385 1 дақиқа
Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида 4,6 млрд сўмлик электр энегиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирида Андижон шаҳрида фаолият юритаётган “Г.Т.” МЧЖ томонидан электр энегиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ушбу МЧЖга қарашли 2 та текстиль маҳсулотларга аксессуарлар ишлаб чиқариш ва матоларга гул босиш цехи электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улангани маълум бўлган.
Қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 4 миллиард 651 миллион сўмлик зарар етказилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 96 миллиард сўмлик зарар етказилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ойда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 279 та ҳолат аниқланган.