Андижонда 30 ёшли эркак ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
01 Ноябрь 2023
16505Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 30 ёшли эркак ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни 1993 йилда туғилган фуқаро Ж.Ш. соат 12:00 ларда Қўрғонтепа туманида жойлашган Қорасув-Хонобод темирйўл кўпригига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осган.
Марҳумнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Марҳумнинг оила аъзоларидан тушунтириш хатлари олинганида, 2 йил олдин турмуш ўртоғи билан ажрашгани сабабли унинг руҳиятида ўзгаришлар кузатилгани, бир неча маротаба ўзини ўлдиришга ҳаракат қилмоқчи бўлгани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилояти Олтинкўл туманида 21 ёшли келин ўзини осиб қўйганди.
LiveБарчаси