Андижонда 27 минг долларга “гашиш” сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
11:46 366 1 дақиқа
Андижон вилоятида 2 килограмм “гашиш”ни 27 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Пахтаобод туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган эркак ошхоналарнинг бирида махсус харидорга соф оғирлиги 2 килограмм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 27 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 2 килограммга яқин “мефедрон”, “Альфа-ПВП” ва “гашиш” гиёҳвандлик воситалари аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси27 Октябрь