Андижонда 17 ёшли ўсмир танишини пичоқлаб ўлдирди (видео)
3-саҳифа
−
08 Февраль 8822 1 дақиқа
Андижонда 17 ёшли ўсмир қотилликка қўл урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, 2026 йил 6 февраль куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида 17 ёшли ўсмир ўз таниши билан аввалроқ ўртасида юзага келган низо оқибатида жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унга тан жароҳати етказган ҳолда қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада эркак бир ёшли қизини пичоқлаб ўлдирган эди. Унга нисбатан 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Live
Барчаси