Андижонда 17 яшар қизни поезд уриб кетди
Жамият
−
13 Февраль 2020
7075Андижон вилояти Избоскан туманида юк поезди 17 яшар қизни уриб юборди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 11 февраль куни соат 09:57 атрофида содир бўлган. "Андижон-Қўқон" йўналишида ҳаракатланаётган поезд Пойтуғ-Куйганёр перегонида 2003 йилда туғилган Н.Турғуновани уриб юборган. Қиз зудлик билан шифохонага ётқизилган.
Айни вақтда ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ пиёдаларга темир йўл ва унинг атрофи юқори хавфли зона экани, уларни кесиб ўтишда йўлусти кўприкларидан фойдаланиш кераклигини эслатмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023