Андижонда 16 ёшли ўсмир ўзини томдан ташлаб, вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
22 Июнь
12611Андижонда 9-синф ўқувчиси ўзини томдан ташлаб, вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 21 июнь куни соат тахминан 03:30 ларда Андижон шаҳрида содир бўлган. Унга кўра, 2008 йилда туғилган вояга етмаган М.К. (ўғил бола) Андижон шаҳар, “Ўзбегим” МФЙ, А.Мусаев кўчаси, 23-рақамли кўп қаватли уйнинг том қисмидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Маълумотларга кўра, вояга етмаган М.К. ота-онаси вафот этганлиги сабабли, бобоси Ш.Т.нинг қарамоғида у билан бирга яшаб келган.
“Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ёш қиз ўзини 16 қаватли бинонинг томидан ташлаб, вафот этганди.
LiveБарчаси