Андижонда 1 ёшли қиз ҳожатхонага тушиб кетди
3-саҳифа
−
01 Ноябрь
36562Кеча, 31 октябрь куни Андижон вилоятида 1 ёшли қиз ҳожатхонага тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 17:33 да Асака тумани Нурафшон маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг 2023 йилда туғилган қиз фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизалоқни олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган. Шундан сўнг қизча малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохона юборилган. Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши ва шифокорлар назоратида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шунга ўхшаш ҳолат Тошкент вилояти Оққўрғон туманида ва Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида содир бўлганди.