Андижонда ҳаракатланаётган Lacetti ёниб кетди
3-саҳифа
−
09 Декабрь
2206Андижон шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti автомобилидаги носозлик туфайли машинада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 9 декабрь куни соат 16:00 лар атрофида Андижон шаҳар Саноат маҳалласида яшовчи 1972 йилда туғилган фуқаро ўзининг бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасида Андижон шаҳар Пахтаобод маҳалласи ҳудудидан ўтган А.Йўлдошев кўчасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида транспорт воситасининг олди қисмида электр сим ўтказгичларидан чиққан қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлган.
“Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу ёнғин шаҳар ФВБ ходимлари томонидан тўлиқ бартараф этилган. Ушбу ёнғин оқибатида транспорт воситаси моддий зарарланган, тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Matiz бетон тўсиққа тўқнашиб, ёниб кетганди.
LiveБарчаси