Андижон вилоят ССБга янги бошлиқ тайинланди
Жамият
−
18 Декабрь 2020
6760Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Юсупов Салоҳиддин Ғуломжонович Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи вазифасида ишлаб келган.
Салоҳиддин Юсупов ўз фаолияти давомида Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби лавозимларда ҳам фаолият юритган.
Аввалроқ, Наманган вилоят ССБ бошлиғи ўзгаргани ҳақида хабар берган эдик.