Андижон ва Москва ўртасида мунтазам авиарейслар йўлга қўйилади
Жамият
−
22 Апрель 2021
5812Россиянинг “Royal Flight” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалган ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Россия Федерациясининг "Royal Flight" авиакомпаниясига кеча, 21 апрель куни Ўзбекистон Республикасига Москва – Андижон - Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилган.
Маълумот учун, авиакомпания парвозларни Boeing 757-200 ҳаво кемасида амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси ҳудудига коронавирус инфекцияси кириши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тезкор штабининг 25 март куни ўтказган йиғилишда бир қатор мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон билан ҳам 1 апрелдан бошлаб мунтазам авиақатновларни тиклаш юзасидан қарор қабул қилинган эди.
LiveБарчаси