Андижон ва Фарғона МИБ раҳбарлари ўрин алмашди
Жамият
−
09 Ноябрь
3243Бош прокурор буйруғи билан Мажбурий ижро бюросининг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар берди.
Аюбхон Алимович Алимов МИБнинг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У тайинловга қадар бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Аюбхон Алимов 1981 йил Фарғона вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2007 йилда Суд ижрочилари Фарғона вилояти Бағдод туман бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган. Бюро органларида иш фаолиятини 2018 йилдан бошлаб, бир қатор масъул лавозимларда ишлаб келган. 2021 йилда Данғара туман, кейинчалик Қўқон шаҳар бўлимлари бошлиғи сифатида хизмат қилган.
Шу пайтгача бюронинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Отабек Баҳодирович Салмонов эса МИБнинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Отабек Салмонов 1982 йил Фарғона вилоятида туғилган. У иш фаолиятини 2009 йилда cуд ижрочилари Фарғона вилояти Марғилон шаҳар бўлими суд ижрочиси вазифасидан бошлаган. 2014 йилда Суд департаменти Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Сўнгра 2017 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида ўз ишини давом эттирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Жуманазар Жуманиёзов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси