Андижон аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатди
Жамият
−
20 Декабрь 2022 5329 1 дақиқа
Ҳаддан ташқари совуқ ва туман туфайли Андижон халқаро аэропорти фаолияти чекланди. Бу ҳақда UzAirports матбуот хизмати хабар берди.
Андижондаги ноқулай шароитлар туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY049 (Андижон-Самарқанд), HY050 (Самарқанд-Андижон), HY092 (Андижон-Тошкент) йўловчи рейслари бекор қилинди.
Қайд этилишича, сотиб олинган чипта пуллари йўловчиларга қайтариб берилади.
Вилоят аэропорти маълумотларига кўра, ўта совуқ туман эртагача давом этиши кутилмоқда.
Live
Барчаси
Зироат Мирзиёева Самарқандга боради
20 Октябрь
Вучич Европада уруш хавфи ортаётганини айтди
20 Октябрь