Андижон аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатди
Local
−
20 December 2022 5331 1 minute
Ҳаддан ташқари совуқ ва туман туфайли Андижон халқаро аэропорти фаолияти чекланди. Бу ҳақда UzAirports матбуот хизмати хабар берди.
Андижондаги ноқулай шароитлар туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY049 (Андижон-Самарқанд), HY050 (Самарқанд-Андижон), HY092 (Андижон-Тошкент) йўловчи рейслари бекор қилинди.
Қайд этилишича, сотиб олинган чипта пуллари йўловчиларга қайтариб берилади.
Вилоят аэропорти маълумотларига кўра, ўта совуқ туман эртагача давом этиши кутилмоқда.
Live
All
Ziroat Mirziyoeva Samarqandga boradi
20 October