Андижон ҳокимига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
24 Январь
3894Улуғбек Одашевич Раҳимов Андижон вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Улуғбек Раҳимов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Улуғбек Раҳимов 1971 йилда Пахтаобод туманида туғилган. Наманган саноат-технология институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Хизмат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Пахтаобод тумани қўмитасида бошлаган. 2000 йилдан то шу кунга қадар қишлоқ хўжалиги соҳасининг турли йўналишларида хизмат қилиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илҳом Қаҳрамонович Собиров Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. У тайинловга қадар “Ўзчармсаноат” уюшмаси стандартлар ва инновацияларни жорий қилиш ҳамда грантларни жалб қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
LiveБарчаси