Андижон ҳокимига ҳам янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
11 Октябрь
4018Илҳом Қаҳрамонович Собиров Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
У тайинловга қадар “Ўзчармсаноат” уюшмаси стандартлар ва инновацияларни жорий қилиш ҳамда грантларни жалб қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Илҳом Собиров 1974 йилда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2003 йилда Гулистон давлат университетини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида “Ўзпахтасаноат” АЖда бош техник, мутахассис, бош муҳандис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасида шуъба мудири каби лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шерзоджон Полвонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланганди. Жорий йилнинг март ойидан Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Шерзод Раҳимов эса ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди.
LiveБарчаси