Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов лавозимидан озод этилди
Жамият
−
14 Апрель 2023
42167Андижон вилоятини 10 йилдан буён бошқариб келаётган ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан бирга вилоятнинг барча ташкилот ва идоралар раҳбарлари Президент топшириғига биноан чақиртирилган. Йиғилишда вилоят ҳокими гувоҳномаси олинган.
Андижон вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи Дилшодбек Абдумаликович Каримов тайинланган.
Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг нима учун ишдан олингани расман эълон қилинмаган. Бироқ бундан 2 кун аввал унга ўхшайдиган шахснинг ножоиз ҳаракатлари тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Маълумот учун, Шуҳратбек Абдураҳмонов 2013 йил 1 апрелда Андижон вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган, 2013 йил 26 апрель куни Халқ депутатлари Андижон вилоят сессиясида унинг номзоди вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланган. У бошқа ҳокимлар ичида энг узоқ вақт – 10 йил давомида вилоятга раҳбарлик қилди.
LiveБарчаси