Ана холос! Самарқандда IТ-танлов ғолиби бўлган ўқувчига эски ноутбук берилгани айтилмоқда
Жамият
−
17 Январь 2022
9762Ижтимоий тармоқларда “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасининг вилоят босқичида биринчи ўринни олган Самарқанд вилояти Нуробод тумани 41-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Сардор Сатторовнинг видеомурожаати эълон қилинди. Ўқиувчи унда биринчи ўринни олишига қарамай унга 3-даражали диплом ҳамда ишлатилган, эски ноутбук совға қилинганини айтган.
Нуробод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Унга кўра, мазкур танловнинг туман босқичида Сардор Сатторов фахрли биринчи ўринни олиб, туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда Realme C11 русумли телефон аппарати билан тақдирланган.
Шу ўринда Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан эълон қилинган, “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасининг вилоят босқичи ғолиблари рўйхатида ўқувчи Сардор Сатторовнинг исм-фамилияси йўқ.
Вилоят ва Нуробод тумани ҳокимликлари ҳолат бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.