Ана холос! Фарғонада ҳам ИИБ ходимини урган фуқаро қамалди
3-саҳифа
−
22 Март 2022
10574Фарғонада Ички ишлар бошқармаси ходимига тан жароҳати етказган фуқаро қамалди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 март куни туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари М.Ғ. ва Т.И. ЙПХ инспектори Г.М. Neхia-3 русумли автомобилни тўхтатган.
Бироқ, Neхia-3 ҳайдовчиси Н.С. маст ҳолда профилактика инспекторлари Т.И. ва М.Ғ.ни ҳақорат қилиб улардан бирига тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аввалроқ, Самарқандда 3 нафар Йўл-патруль хизмати ходимларини калтаклаган шахс қамалганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь