Самарқандда ЙПХ ходимларини калтаклаган фуқаро қамалди
3-саҳифа
−
22 Март 2022
5876Самарқандда 3 нафар Йўл патруль хизмати ходимларини калтаклаган шахс қамалди. Бу ҳақда ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 март куни 3 нафар ЙПХ ходимлари Жонбой туманида хизмат олиб бораётган вақтида 44 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган Lacetti автомобили бўйруққа бўйсунмай, ҳаракатда давом этган.
Кейинчалик автомобиль тегишли тартибда тўхтатилган вақтда ҳайдовчи автомобилидан тушиб, қоча бошлаган. ЙПХ ходимлари ҳайдовчини ушлаб олганда эса у бор овози билан бақириб, қариндошларини чақирган.
Орадан бироз вақт ўтиб, ҳайдовнинг қариндошлари келиб, ҳеч нарсани суриштирмаган ҳолда ЙПХ ходимларини уриб кетган. Бунинг оқибатида инспекторлар турли даражада тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жонбой тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Туманнинг Саричашма маҳалласида яшовчи 34 ёшли фуқаро гумонланувчи тариқасида ушланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь