Анҳор каналидан жасади топилган эркак ким эди?

Жамият

image
0:00
0:00
download
Тошкентдаги Анҳор каналидан эркак жасади топилди north_east

Тошкентдаги Анҳор каналидан эркак жасади топилди

Аввалроқ, 20 апрель куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги Лабзак маҳалласидан оқиб ўтувчи каналдан номаълум эркак жасади топилгани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу топилган жасад текширилганда Юнусобод туманида рўйхатда турувчи 1979 йилда туғилган эркаклиги аниқланган. Бу ҳақда “Замон” информацион дастури хабар қилди.

Мурданинг шахси 21 апрель куни қўл-бармоқ изларини текшириш йўли билан аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, каналда оқаётган эркак жасадини биринчи бўлиб Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова кўриб қолган ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратурадаги ҳамкасбларига хабар қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани Бош прокуратура томонидан тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

бош прокуратура

Баҳолаганлар

562

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг