Тошкентдаги Анҳор каналидан эркак жасади топилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 20 апрель куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак маҳалласидан оқиб ўтувчи Анҳор каналидан номаълум эркак жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, жасадни биринчи бўлиб Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова ҳамкасби билан сайр қилиб юрган вақтида кўриб қолган ва дарҳол Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Бош прокуратура Матбуот хизматига маълум қилган.

Воқеа жойига Шайхонтоҳур тумани прокурори раҳбарлигидаги тезкор тергов гуруҳи етиб борган. Гуруҳ томонидан мурдани кўздан кечириш жараёнида унда куч ишлатиш ҳолатлари ва тан-жароҳатлари аниқланмаган.

Суриштирув ҳаракатлари давомида бугун, 21 апрель куни қўл бармоқ изларини текшириш орқали мурданинг шахси аниқланган. Марҳумнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

628

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг