Отабек Шукуров БАА чемпионлиги учун курашда давом этади
Спорт
−
02 Март 2019
5200Кеча БАА про-лигасининг 17 тур ўйинлари ўз якунига етди ва тур доирасида тўртта ўйин ўтказилади.
Аҳамиятли жиҳати, таркибида ўзбекистонлик Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган ва айни пайтда чемпионатда якка пешқадам бўлиб турган “Шаржа” клуби сафарда “Фужайра” клубига қарши тўп сурган ҳолда навбатдаги ғалабани нишонлади.
Кеча ўтказилган ўйинларда, чемпионлик учун курашаётган “Шаржа”нинг асосий рақобатчиси “Аль Айн” клуби имкониятни бой берганини ҳисобга олсак, шаржаликларда мусобақа ғолиби бўлиш имконияти кескин ортиб кетди ва улар яқин таъқибчиларидан 8 очкога ортда қолдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, БАА чемпионати яна 9 турдан сўнг ниҳоясига етади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь