Америкаликлар фирибгарлар сабаб бир йилда $68 млрд йўқотди
Олам
−
30 июн 1580 2 дақиқа
АҚШ аҳолиси 2025 йил давомида фирибгарларнинг ҳаракатлари оқибатида жами 68 миллиард АҚШ доллари йўқотди. Бу ҳақда “Gallup” тадқиқот компанияси ва Stop Scams Alliance ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб, NBC телеканали хабар қилди.
Тадқиқотга кўра, мазкур кўрсаткич мамлакат тарихида фирибгарлик туфайли қайд этилган энг йирик молиявий зарар ҳисобланади. Ҳисоб-китобларда ҳам якка тартибдаги фирибгарлик ҳолатлари, ҳам кўплаб фуқароларни қамраб олган йирик жиноий схемалар инобатга олинган.
Тадқиқот натижаларига кўра, жабрланганларнинг 12 фоизи сунъий интеллект технологиялари қўлланилган фирибгарлик схемалари қурбонига айланган. Бундай усуллар қаторига овоз ва видеоларнинг дипфейк технологияси орқали сохталаштирилиши, қариндошлар ёки банк ходимлари номидан телефон қўнғироқларини тақлид қилиш каби усуллар киради.
Умуман олганда, 15 миллион америкалик фирибгарлар қурбони бўлган. Бу АҚШ аҳолисининг тахминан 6 фоизини ташкил этади. Мутахассислар таъкидлашича, сунъий интеллект воситалари жиноятчиларга одамлар ишончини осонроқ қозониш ва анъанавий хавфсизлик тизимларини четлаб ўтиш имконини бермоқда.
Ҳисоботда энг катта молиявий йўқотишлар кекса ёшдаги америкаликлар ҳамда рақамли саводхонлиги паст бўлган фуқаролар ҳиссасига тўғри келгани қайд этилган. Фирибгарлар ижтимоий муҳандислик усулларидан фойдаланиб, долзарб янгиликлар ва кун тартибидаги воқеаларга мослаштирилган алдов схемаларини қўллаган.
Тадқиқотни ўтказган ташкилотлар АҚШ ҳокимиятини сунъий интеллект технологиялари тарқалиши устидан назоратни кучайтириш ва шубҳали молиявий операцияларни тезкор блоклаш механизмларини ишлаб чиқишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ федерал суди Хитойдан қочиб кетган миллиардер Го Вэнгуйни йирик молиявий фирибгарликда айбдор деб топиб, 30 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август