Америкалик машҳур рэпер Фаластинни қўллаб-қувватлаб, қўшиқ куйлади
Маданият-санъат
−
09 Май
6721Америкалик машҳур рэпер ва бастакор Маклемор Фаластинни қўллаб-қувватловчи норозилик қўшиғини эълон қилди.
"Hind's Hall", сарлавҳаси Колумбия университетининг Ҳамилтон залига ишора қилади. Апрель ойи охирида Фаластин тарафдори бўлган талабалар мазкур залда Ғазода ўлдирилган олти ёшли қизалоқ Ҳинднинг шарафига "Hind's Hall" (Ҳинднинг зали) деб ёзилган улкан баннерни осиб қўйишганди.
Асарда хип-хоп санъаткори Америка сиёсий элитасини, жумладан, Қўшма Штатлар президенти Жо Байденни ишғол остидаги Фаластин анклавида давом этаётган қонли Исроил тажовузига қарамай, ҳаракатсизлиги учун танқид қилган.
Машҳур рэпер норозилик намойиши ўтказаётган Фаластин тарафдори талабаларни қўллаб-қувватлашини билдирди, шу билан бирга, Америка мусиқа саноати вакилларини сукут сақлаганликлари учун айблаган.
Бир суткадан камроқ вақт ичида Макклеморнинг композицияси Х платформасида (собиқ Twitter) 18 миллион марта кўрилди. Мусиқачи трекдан тушган барча маблағни фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш учун БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига юборишга ваъда берди.
LiveБарчаси