Америкалик машҳур боксчи ҳибсга олинди
Спорт
−
10 Июнь
15917Америкалик боксчи Райан Гарсия Калифорния штати Беверли-Хиллз шаҳрида бузғунчиликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Спортчи яшаётган меҳмонхона уни 15 минг доллардан ошиқ мулкка зарар етказганликда айблаганидан сўнг, Гарсия 8 июнь куни ҳибсга олинган. Ҳибсга олинганидан кейин Гарсия соғлиғи билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилди. Сўнгра у даволаниш учун шифохонага ётқизилди.
Гарсиянинг адвокати Дарин Чавеснинг айтишича, боксчи онасининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли оғир кунларни бошдан кечирмоқда.
“Райан кўп йиллар давомида руҳий саломатлик билан боғлиқ курашлар ҳақида очиқ гапирди. Айни пайтда қаттиқ стрессда. Мухлислар ва жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлаши унга шахсий муаммоларини енгишда жуда муҳим. Райанни қўлдан келганча қўллаб-қувватланг. Бизнинг жамоамиз унга керакли ёрдамни кўрсатади”, дейди Чавес.
Маълумот учун, Гарсия 25 ёшда. Унинг профессионал рингдаги ҳисобида 25 ғалаба ва битта мағлубияти бор. Май ойида спортчи Жаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича собиқ чемпион Девин Хейнига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонганди.
LiveБарчаси