Америкада 90 ёшли эркак фазога учирилди

Олам

image

Американинг хусусий аэрокосмик компанияси “Blue Orign” 90 ёшли астронавт Эд Дуайтни фазога учирди. Бу ҳақда кеча, 20 май куни BBC хабар берди.

Қайд этилишича, парвоз жорий йилнинг 19 май куни “Blue Orign”нинг капсуласи бортида яна беш йўловчи билан амалга оширилган.

“Бу менинг ҳаётимни ўзгартирувчи тажриба”, дейди Эд Дуайт.

Эд Дуайт космосга учишни анча йиллар орзу қилган. У орзусини рўёбга чиқариш учун 60 йилдан кўпроқ кутишга тўғри келди. 1961 йилда Дуайт АҚШ президенти Жон Кеннеди томонидан мамлакатдаги биринчи қора танли астронавт номзод сифатида танланганди. Ўша пайтда у ҳаво кучлари учувчиси эди. Аммо NASA фазога учиш миссия учун уни танламаганди.

Маълумот учун, ушбу амалга оширилган парвоз “Blue Orign” аэрокосмик компаниясининг икки йил ичида биринчи парвози ҳисобланади. Компания 2022 йилда авария ҳолати сабаб вақтинчалик ўз фаолиятини тугатганди. Ўтган декабрь ойида парвозлар қайта тикланди.


Мақола муаллифи

Теглар

NASA Америка фазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made