Америка “орзу”сини рўёбга чиқармоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

3-саҳифа

image

Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, масъул органлар томонидан пойтахтнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.Я. ва Ш.Я. фуқаро О.О.га танишлари ёрдамида хорижга чиқиш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши ҳамда уни Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда берган. Фуқаролар бунинг эвазига 51 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг