Америка кубогида иштирок этаётган осиёликлар илк дуррангга эришди
Спорт
−
21 Июнь 2019
2611Хабарингиз бор айни кунларда Бразилия давлатида Америка кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.
С гуруҳи доирасида ўтказилган 2-тур учрашувида Уругвай терма жамоаси ва Япония терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишди. 1-турда йирик 0:4 ҳисобида мағлубиятга учрашган Осиё қитъаси вакиллари бу гал Жанубий Американинг бошқа вакилига муносиб қаршилик кўрсатди.
Эътиборлиси японлар ўйин давомида икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсаларда якунда очколарни рақиб билан тенг бўлишишга мажбур бўлишди.
Уругвай – Япония 2:2 (1:1, 1:1).
Голлар: 0:1 – 25 Миёши, 1:1 – 32, пенальти Суарес, 1:2 – 59 Миёши, 2:2 – 66 Хименес.
Уругвай: Муслера, Хименес, Годин, Касерес, Бентанкур, Лаксальт (Гонсалес, 28), Торрейра, Нандес (де Арраскаэта, 60), Лодейро (Вальверде, 73), Кавани, Суарес.
Япония: Кавашима, Томиясу, Уэда, Итакура, Ивата (Тацута, 87), Миёши (Кубо, 83), Накадзима, Абе (Уэда, 67), Сибасаки, Сугиока, Оказаки.
Огоҳлантиришлар: Уэда (31), Накадзима (78).
LiveБарчаси