Америка компанияси Украинага 100 та дрон бермоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

Американинг дрон ишлаб чиқарувчи AeroVironment компанияси Украина Мудофаа вазирлигига 100 дан ортиқ Quantix Recon разведкачи дронларини топширишга қарор қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Бу динамик ўзгарувчан жанг майдонининг узоқ, бориш қийин бўлган ҳудудларини аниқ ва тезкор разведка қилиш имконини беради”, деган AeroVironment ижрочи директори Ваҳид Наваби. 

Таъкидланишича, компания украиналик ҳарбийларга дронларни берибгина қолмай ушбу тизимлар билан ишлаш бўйича оператив таълим ҳам беради.

“Quantix Recon дронларининг ўзи шу ҳафтада жўнатилиши керак”, дейилган компания матбуот хизмати хабарида. 

Шунингдек, улар ушбу дронларни етказиб бериш АҚШ ҳукуматининг бошқа етказиб беришларидан мустақил эканини қўшимча қилган. 

Компания веб-сайтига кўра, Quantix Recon дронлари тезкор автоматлаштирилган разведка ва маълумотларни йиғишни таъминлайди. Маълумотлар хариталар кўринишида бир неча дақиқа ичида интернет ва дастурий таъминотдан фойдаланмасдан тақдим этилади. 

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти шу ҳафта Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланаётгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинадаги босқин

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг