Алварес Биволга қарши реванш жангида қатнашишга тайёр

Спорт

image

Мексикалик боксчи, ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Алварес Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) тақиқига қарамай, россиялик боксчи Дмитрий Бивол билан реванш жангини ўтказиш ниятида. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

WBC раҳбари Маурисио Сулаймон ташкилот супер ўрта вазн тоифасида Алварес ва Бивол ўртасидаги реванш жангини санкция қилмаслигини айтди.

“Бизда вариантлар бор. Агар WBC санкция бермаса, биз бошқа вазн тоифаси ёки оралиқ вазн тоифасини танлаймиз", дейди Алварес.

Сауль Алварес ва Дмитрий Бивол ўртасидаги илк жанг ўтган йилнинг май ойида бўлиб ўтганди. Ўшанда россиялик боксчи бир овоздан ғалаба қозонди.

Қайд этилишича, Алварес 2023 йилнинг кузида реванш жангида қатнашмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Бивол Сауль Алварес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made