Алонсо келажаги борасида бир қарорга келди
Спорт
−
15 Ноябрь 2024 4836 1 дақиқа
“Байер” бош мураббийи Хаби Алонсо немис клубидан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда “Eurosport” хабар берди.
Манбага кўра, ёш мутахассис леверкузенликлар жамоасининг бир қанча ўйинчиларига клубдан кетиши ҳақида маълум қилган. Алонсо мавсум охирида фаолиятидаги навбатдаги қадамни ташламоқчи.
“Барча йўллар Мадридга олиб боради”, дейилади хабарда.
Бироқ “Реал” Алонсо учун ягона вариант эмас. Венсан Компани бошчилигидаги мавсум натижаси қониқарсиз деб топилса, Хаби “Бавария”ни ҳам бошқариши мумкин.
Қайд этиш жоиз, Хаби Алонсо аввал ҳам “Реал”, ҳам “Бавария”да футболчи сифатида тўп сурган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь