Алонсо “Челси” раҳбарияти билан учрашди

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти Хаби Алонсо билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. 

Манбага кўра, лондонликлар янги бош мураббий борасидаги якуний қарорни яқин кунларда қабул қилиши кутилмоқда. Клуб янги мураббий номини Жаҳон чемпионатидан олдин расман эълон қилишни режалаштирган.

Хаби Алонсодан ташқари, лондонликлар мураббийлигига номзодлар қаторида Андони Ираола, Оливер Гласнер ҳамда Марку Силва ҳам бор.

Маълумот учун, Алонсонинг мураббий сифатидаги сўнгги иш жойи “Реал Мадрид” бўлган. У жамоани 2025 йил июнидан 2026 йил 12 январига қадар бошқарган.

Испаниялик мутахассис ушбу давр мобайнида 28 та учрашувда жамоани майдонга олиб тушган. Улардан 20 тасида ғалаба қозонилган, 3 та баҳс дуранг билан якунланган ва 5 та ўйинда мағлубият қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Челси” “Реал Мадрид” Хаби Алонсо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг