Алламжонов ва Мирзиёева ўтирган самолёт Самарқандга қўнолмай, ортига қайтди

Жамият

image

Бугун, 5 март куни Самарқанд шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда II Марказий Осиё судьялар мулоқоти бошланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

Тадбир режалаштирилгандан бироз бошқачароқ тартибда бошланди. Гап шундаки, Халқаро анжуманни ЕХҲТнинг ОАВ эркинилиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир ва Миллий масс-медиани ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамоатчилик фонди Васийлик кенгашининг раиси Комил Алламжонов очиб бериши режалаштирилганди. 

Бироқ Комил Алламжонов ва жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева самолёти ноқулай об-ҳаво сабабли Самарқанд аэропортига қўна олмай, Тошкентга қайтиб кетди. Улар эндиликда қуруқлик орқали йўлга чиқишди.

Тадбирда ЕХҲТ минтақаси ва Марказий Осиё давлатларидан 40 дан зиёд юқори малакали эксперт-мутахассислар, юрист-ҳуқуқшунослар, судьялар иштирок этяпти.

Шунингдек, тадбирда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, Олий суд раиси ўринбосари Бахтиёр Исаков, чет эллик мутахассислар ҳам сўзга чиқишади.


Мақола муаллифи

Теглар

Комил Алламжонов Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

1532

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made