Алламжонов ва Мирзиёева БААда
Жамият
−
14 Октябрь 2019 9169 1 дақиқа
Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов ва агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева айни вақтда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди.

Мақсад – Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида ахборот соҳаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, икки томонлама манфаатли келишувларга эришишдан иборат.

Ташрифнинг биринчи кунида БАА Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Абдулла Бин Тоук, Ҳукуматнинг коммуникациялар бўйича офиси ижрочи директори Х.Ҳусайн, Дубайнинг Медиа офиси Бош директори Ал. Мари, БАА ҳукумати аъзоси, давлат вазири А.С.Аль Жаббор билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель