Алламжонов ва Асадов Туркияга борди
Жамият
−
30 Ноябрь 2023
5677Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов ва Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов Туркияга бориб, Туркия Президенти ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Алтун ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.
Икки давлат делегациялари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги коммуникация, медиа ва ахборот соҳаларида ҳамкорликнинг салоҳиятли йўналишлари муҳокама қилинган.
Алтун Алламжонов ва Асадовга ташрифи учун миннатдорлик билдириб, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар ҳар бир соҳада бўлгани каби медиа ва коммуникация соҳасида ҳам муваффақиятга эришиш тамойили асосида кучли ва малакали ҳамкорликлар билан чуқурлашишда давом этишига умид билдирган.
Ушбу ташриф ва учрашув ҳақида Ўзбекистон томони ахборот берганича йўқ.
LiveБарчаси