Алламжонов “Олтин қалам" ташкилий қўмитаси аъзолигига қўшилди
Жамият
−
05 Апрель 2019
5373Аввалроқ, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси “Олтин қалам" ХІV миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 5 апрель куни мазкур танлов ташкилий қўмитасининг йиғилиши ва матбуот анжумани бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳаким раислик қилди.
Йиғилишда маълум қилишича, XIV миллий мукофоти халқаро танловининг ташкилий қўмитаси таркибида ўзгаришлар мавжуд. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комилжон Алламжонов ташкилий қўмита аъзолари қаторига киритилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Комилжон Алламжонов оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини танқид қилиб, медиа соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда бу инстанциянинг роли йўқлиги, унинг фақат номи мавжудлигини айтганди. Қолаверса, у “Олтин қалам” мукофотини ҳам танқид қилганди.
LiveБарчаси