Аллақачон мамлакатда коронавирус аниқланган – Шимолий Корея фуқаролари
Олам
−
18 Апрель 2020
12321Шимолий Корея расмийлари оммавий чиқишларда фуқароларга мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари март ойининг охирида тасдиқланганлигини айтишди. Расмий Пхеньян эса тасдиқланган ҳолатлар бўлмаганини таъкидламоқда. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни “Radio Free Asia“ нашри хабар берди.
Таъкидланишича, ташкилот раҳбарлари ишчиларга мамлакатда қайд этилган коронавирус ҳолатлари борлигини айтишган. Лекин ушбу касалликка чалинганларнинг сони ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Манбаларнинг маълум қилишича, коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар Пхеньян, Жанубий Хванха провинцияси ва Шимолий Хамгёнг вилоятида тасдиқланган. Эътиборли томони, мамлакатга ҳар қандай давлатган келган одамлар 30 кунлик карантинга олинмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатга фақат дипломатик корпус вакиллари ва бошқа сиёсий расмийлар кириб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шимолий Кореада қанча фуқаро карантинга олингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь