Аллақачон мамлакатда коронавирус аниқланган – Шимолий Корея фуқаролари

World

image
Тожикистон, Туркманистон... Яна қайси мамлакатларда коронавирус аниқланмади? north_east

Тожикистон, Туркманистон... Яна қайси мамлакатларда коронавирус аниқланмади?

Шимолий Корея расмийлари оммавий чиқишларда фуқароларга мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари март ойининг охирида тасдиқланганлигини айтишди. Расмий Пхеньян эса тасдиқланган ҳолатлар бўлмаганини таъкидламоқда. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни “Radio Free Asia​“ нашри хабар берди.

Таъкидланишича, ташкилот раҳбарлари ишчиларга мамлакатда қайд этилган коронавирус ҳолатлари борлигини айтишган. Лекин ушбу касалликка чалинганларнинг сони ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Манбаларнинг маълум қилишича, коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар Пхеньян, Жанубий Хванха провинцияси ва Шимолий Хамгёнг вилоятида тасдиқланган. Эътиборли томони, мамлакатга ҳар қандай давлатган келган одамлар 30 кунлик карантинга олинмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатга фақат дипломатик корпус вакиллари ва бошқа сиёсий расмийлар кириб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шимолий Кореада қанча фуқаро карантинга олингани ҳақида хабар берган эдик.


Rate Count

432

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic