Алла Пугачева қарздорликда айбланиб судга тортилди

Маданият-санъат

image

Солнечногорск маъмурияти қўшиқчи Алла Пугачева устидан Москванинг Тверской туман судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Гап шундаки, хонанда Москва вилоятидаги Истра дарёси соҳилидаги ер участкасини ижарага олгани учун қарзини тўламаган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, қўшиқчи 50 минг рубль (519 АҚШ доллари)дан ортиқ пул тўлаши керак. Гап 44,5 минг рубль (462 доллар) миқдоридаги қарз, шунингдек, 6,7 минг рубль (70 доллар) миқдоридаги жарима ҳақида бормоқда.

Хонанданинг ўзи ҳозирча бу воқеага изоҳ бермаган.

Иш очилганидан сўнг, Алла Пугачева эри Максим Галкин, фарзандлари Гарри ва Лиза билан чет элга учиб кетди. Шундан сўнг, у бир неча бор Москвага ҳам келиб турган.

Эслатиб ўтамиз, Колумбиялик машҳур қўшиқчи Шакира солиқ фирибгарлиги бўйича айбланаётган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Алла Пугачева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар