Алкоголли ичимликлар нархи оширилди
Жамият
−
03 Декабрь 2021
11119Ўзбекистонда 1 декабрдан алкоголь маҳсулотларининг нархи оширилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қуйидагича этиб белгиланди:
1. Шароб (1 литр тайёр маҳсулот учун сўмда)
Ишлаб чиқариш корхоналарининг энг кам улгуржи сотиш нархи: 12 000 сўм (11 200 сўм эди).
Минимал чакана нархи: 14 200 сўм (13 200 сўм эди).
2. Коняк (1 литр тайёр маҳсулот учун сўмда)
Ишлаб чиқариш корхоналарининг энг кам улгуржи нархи: 48200 сўм (41200 сўм эди).
Минимал чакана нархи: 57 800 сўм (49 400 сўм эди).
3. Ароқ ва бошқа алкоголли ичимликлар (1 литр тайёр маҳсулот учун сўмда)
Ишлаб чиқариш корхоналарининг энг кам улгуржи нархи: 30 200 сўм (28 600 сўм).
Минимал чакана нархи: 36 200 сўм (34 400 сўм эди).
Қарор 2021 йил 1 декабрдан кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, алкоголли ичимликларнинг нархи сўнгги бор жорий йилнинг баҳорида оширилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь