Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш ва сотиб олиш ёши ошириляпти
Жамият
−
30 Октябрь 2020
8786Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш ва сотиб олишнинг минимал ёшини 21 ёш қилиб белгилаш таклиф қилиняпти. “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализациясининг минимал ёши ўзгартирилмоқда.
Унга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга, йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар томонидан:
• ҳар қандай усулда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари нархидан чегирмалар қилиш, шу жумладан акциялар, лотореялар, арзонлаштирувчи купонлар ва талонлардан фойдаланиш (ишлатиш) орқали;
• сайёр (ташиб етказиб бериш) ва тарқатиш (қўлда, лотокларда, саватчаларда, қўл аравачаларида ва бошқа ҳар қандай усулда) йўли билан, масофавий усулда, шу жумладан ҳар қандай етказиб бериш йўли билан;
• савдо объекти бўлмаган жойларда;
• болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар учун мўлжалланган бошқа товарларига ўхшатиб ишланганда;
• соғлиқни сақлаш тизими, таълим, спорт муассасалари ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйлаб икки юз метрдан кам масофада жойлашган савдо объектлари томонидан, бундан савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ва ярмарка павильонларининг ҳудудида жойлашган ҳоллар мустасно;
• улар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаса;
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг улгуржи ва чакана минимал нархлардан паст нархда сотиш;
• уларнинг ишлаб чиқарувчисини аниқлаш имконини берадиган тарзда аниқ маркировкаланмаган бўлса;
• доналаб, қутисиз (ўровсиз) ҳолда — тамаки маҳсулотига нисбатан;
• уларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилган бўлса;
• акциз маркалари билан маркировкаланмаган ҳолда (пиводан ташқари) ёки қалбаки акциз маркалари билан, шунингдек, бундай маҳсулотни етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки етказиб беришни қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширган етказиб берувчидан олинган бўлса, реализация қилиш мумкин эмас.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотаётган сотувчи кўриниши йигирма бир ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишни рад этиши шарт.
Қонуннинг амалдаги таҳририда бу 20 ёш этиб белгиланган.