Алиевнинг одами Тошкентга келиб, Мирзиёевга унинг саломини етказди
Жамият
−
23 Февраль 2023
5648Бугун, 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳудудлар форумининг биринчи йиғилиши ва Ишбилармонлар кенгашининг учрашувида иштирок этиш учун Озарбайжон делегацияси бошчилигида Ўзбекистонга келган Иқтисодиёт вазири, икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Микойил Жабборовни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Унда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.
Учрашув аввалида Иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов Ўзбекистон раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
“Суҳбатда автомобилсозлик, тўқимачилик ва ипакчилик тармоқларида кооперация лойиҳалари жадал амалга оширилаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Қўшма инвестиция жамғармасини тузиш тўғрисида битим имзоланмоқда. Нефть-газ тармоғида, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда”, дейилади хабарда.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик кўламини, жумладан, амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш дастури доирасида янада кенгайтириш муҳим экани қайд этилган.
LiveБарчаси