Алиев Марказий Осиё билан мудофаа соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга чақирди
Олам
−
09 Август
2425Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Марказий Осиё давлатлари билан мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у бугун, 9 август куни Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 6-Маслаҳат учрашувида сўз очди.
“Дунёда тобора кучайиб бораётган таҳдидлар мамлакатларимиз ўртасида мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни янада кучайтиришни тақозо этмоқда”, дейди у.
Бу доирада Алиев, июль ойида Қозоғистонда ўтказилган ва Озарбайжон ҳам иштирок этган “Бірлестік-2024” халқаро тезкор-тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларига алоҳида урғу берди.
Унинг сўзларига кўра, мудофаа соҳасидаги алоқаларнинг ривожланиши кўрсаткичи ҳам Озарбайжон ҳарбий таълим муассасаларида Марказий Осиё давлатларидан келган курсантларнинг тайёрланишидир.
LiveБарчаси